Ақилбек Жапаров презилентни қўллаш даражаси «рекорд» 82% га етганини билдирди

37

Жапаровнинг айтишича, қўлловнинг бундай даражаси  — бу «бундан кейин жасоратли ислоҳатларни ўтказиш учун ҳукуматга ҳақиқий кучли мандат, шунингдек демократик тараққиёт даражасининг кўрсаткичи».

«Менинг тушунишим бўйича, бу бизни мамлакатнинг тарихидагина эмас, ҳозирги дунёда ҳам ҳақиқий рекорд даража. Биз, президентнинг жамоаси, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида эришилган жиддий муваффақиятлардан фахрланамиз», — деди у.

IRI’нинг охирги сўровномаси февралнинг охирида чиққан. У 2023 йилнинг 21 декабридан бошлаб 2024 йилнинг 19 январига қадар ўтказилган. Сўровномага жавоб берганлар сиёсатчиларнинг ёки жамоат арбобларининг қайси бирига кўпроқ ишонади деган саволга уларнинг 37%и Садир Жапаровни танлашган.