Депутатнинг янги автобуслар қанча муддатда ўзини оқлайди деган саволига вице-мэрнинг жавоби

264

Бишкекнинг вице-мэри Мирлан Байгончоков пойтахтга умумий 124 янги автобус олинганини айтиб, автобуслар ўзини оқлаш учун тариф кўтарилиши керак деб билдирди.

«Нақд бўлмаган тўлов 17 сом нақд тўлов 20 сом, агарда тариф шундай қолса оқламайди. Тарифни 25 сомга кўтарадиган бўлсак ва эҳтиёт қисмлар қимматламай, курс  бир хил бўлса, автобуслар ўзларини 8-10 йилда оқлаб қолади», — деб жавоб берди Байгончоков.

Бу йил янги йилдан кейин жамоат транспортида йўл ҳақи 17-20 сом бўлган. Пенсионерлар билан ногиронлиги борлар учун бепулю Мактаб ўқувчилари учун енгиллатилган тўлов карталари киргизилган.