Монополияга қарши хизмат раҳбарининг собиқ ўринбосари Ақжўлтой Тўқунов ҳибсга олинди

285

Унинг адвокати Умар Молдобековнинг айтишича, Тўкунов дастлаб «Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга очиқ чақириқлар» моддаси бўйича айбланган, бироқ Аламудун туман судида бўлиб ўтган суд жараёнида айблов «Оммавий тартибсизликлар» моддасига ўзгартирилган.

«Азаттиқ»нинг хабарига кўра, жиноий иш унинг 2021 йилда Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирган видеоси юзасидан қўзғатилган. Милиция Тукуновнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳали ҳеч нарса демади.

Ақжўлтой Тўқунов 2022 йилнинг июнидан 2023 йилнинг апрелигача Монополияга қарши хизмат раҳбари ўринбосари бўлган. У турли норозилик намойишларида, жумладан 2022 йилда казиноларни қонунийлаштиришга қарши митингларда қатнашган.