❗Олий суд Бишкекнинг марказида митинг ўтказишга солинган тақиқни кучида қолдирди

259

«Суднинг мазкур қарорлари тўлиғи билан ноқонуний. У бизнинг Конституцияга, унинг талабларига ҳамда “Тинч йиғинлар ҳақида”ги қонунга ҳам қарши келади», — деб билдирди адвокат.

Пойтахт марказида митинг ўтказишга тақиқ солинганига икки йилдан ортди. Биринчи марта митинг ўтказишга тақиқ 2022 йили, Россия элчихонаси олдида Украинани қўллаган бир неча урушга қарши акциялар ўтгандан кейин солинган. Ўшандан бери тақиқ уч ой сайин узайтирилиб келади.

Тақиқ давлат ва  муниципал расмий тадбирларга қўлланилмайди. Ундан бошқасининг бари Горький номидаги боғдагина ўтиши керак.