Соғлиқни сақлаш вазири инсон органларини сотишда гумонланган яширин канал ҳақида изоҳ берди

251

«Қирғизистонда кимдир ўз истаги билан донор бўлиши мумкин эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳуқуқ тартибот органларининг мутахассисларидан иборат донор билан беморнинг қариндошлик алоқасини текширади», – деди вазир.

Шу билан бирга, фуқаролар чет элларга чиқиб кетиб, ўша ерда орган алмаштириш бўлгани ҳақида маълумотлар бор эканини, аммо Қирғизистонда операциялар қонун доирасида амалга оширилишини қўшимча қилди.

18 апрелда МХДҚ инсон органларини сотиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳнинг ишига тўсиқ қўйилганини маълум қилган.

Ўшанда Қирғизистон ҳудудида «воситачилар» донорларни топиб, уларни алдаш йўли билан ички органларини трансплантациялаш учун беришга кўндиришгани айтилган.