Депутат Айдарова ички ишлар вазирини ишдан бўшатишни талаб қилди

266

Айдарованинг сўзларига кўра, Ниязбеков «Ички ишлар вазирлиги ходимларига эътибор бермайди ва ўзининг шахсий ишлари билан банд». Шунингдек, халқ вакили вазир «вазифага келгандан сўнг жиноятчилик кўпайиб, коррупция кўпайгани, статистикада бундай бўлмагани»ни таъкидлади.

«Вазир ўз бизнеси билан банд, ўз ходимларига эътибор қаратмайди. Ички ишлар вазирлигига бориб кўринг. Бизнинг даражамиз тушиб кетди. [...] Ҳурматли Садир Нургўжоевич, ушбу шахснинг позициясига эътибор қаратинг. Ҳозирда бу вазирнинг лавозимда бўлишга маънавий ҳуқуқи йўқ. Одамларни ва ходимларни алдаяпти», — деди Айдарова.

Айдарованинг нутқига Ички ишлар вазирлиги ҳам, Ниязбековнинг ўзи ҳам изоҳ бергани йўқ.

Улан Ниязбеков 2020 йил октабр ойидан буён Ички ишлар вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Уни бу лавозимга ўша пайтда бош вазир бўлган Садир Жапаров тайинлаган эди.