Қирғиз миллий «Манас» театрининг янги биносининг очилиши ўтди

227

Театр учун бино қурилиши 2022 йилнинг ёзида бошланган. Икки қаватли умумий майдони 1600 квадрат метрни ташкил қилади. Бу ерда ижодкорларга қулайлик яратиш мақсадида кенг кийиниш хоналари, 300 ўринли концерт зали ташкил этилган.

Театр 2021 йилнинг сентябрида «Манас» эпосини сақлаш ва тарқатиш мақсадида тузилиб, 2022 йили президент фармони билан миллий мақом берилган.