❗️Бостери: 23 ёшли Бекбол Аманкуловнинг ўлими бўйича тўрт фуқаро 15 йилга қамалди 

232

Шунингдек айбланувчиларнинг ҳар биридан жабрланувчи томонга маънавий зарар учун 250 минг сомдан товон ундирилган. Ундан ташқари 180 млн сом моддий зарар тўлаб беришган.

Бостерига дам олишга борган марҳум Талас вилоятининг турғуни Бекбол Аманқуловнинг жасади 2023 йилнинг 6 августида «Алтин қум» пансионатидан топилган.

Тергов ишларининг давомда жиноятда гумонланиб, 33 ёшдаги Бишкек шаҳрининг турғуни, 29-30 ёшлардаги Иссиқкўл вилоятининг 3 турғуни қўлга олинган. Ундан ташқари жиноятни яшириш гумони билан бир неча милиция ходимларига жиноят иши қўзғалган.