Қамчибек Ташиев гиёҳванд модда бизнесига қарши «аёвсиз кураш» эълон қилишини билдирди

173

«Аввал гиёҳванд моддани ердан ўстириб чиқаришган бўлса, ҳозирги кунда синтетик гиёҳвандларни қўлланиш кўпайди. Бизнинг мамлакатда лабораториялар ҳам кўпайди. Унинг моддаларини бошқа давлатлардан олиб келишади», — деб билдирди Ташиев.

У «ҳуқуқ тартиб органи ходимлари наркобаронлар билан бирлашиб кетаётганини» қўшимча қилди. Унинг айтишича, бир ярим йилда бу бизнесни «ҳимоя қилиб», гиёҳванд сотган 12 нафар милиция ходими қўлга олиниб, жавобга тортилган.

Ўтган ҳафтада Бишкекдаги икки ишхонада гиёҳванд модданинг бор-йўқлигини аниқлаш учун тинтув ўтказилган. Гувоҳларнинг айтишича, куч ходимлари мижозларни тепиб, автомат приклади билан уриб, аёл билан эркакларнинг ҳатти-ҳаракати ҳақида «одоб-аҳлоқ суҳбатларини» ўтказишган.