Қирғизистонда Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди

31

Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган 10 ер участкалари, хонадон ва идоралар қўйилмоқда. Кўлбаев билан Матраимонинг  активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150 миллион сомгача бўлмоқда.

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.

Матраимовга «Ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш» ва  «Жиноий даромадни легализация қилиш» моддалари бўйича айблов қўйилган. Ҳукумат ундан етказган зарар учун товон қатори яна 200 млн доллар ундирмоқчи.

Кўлбаев 2023 йилнинг октябрида уни қўлга олиш бўйича махсус операцияда йўқ қилинган. МХДҚ криминал авторитет қуролли қаршилик кўрсатгани сабаб «қўқ қилинганини» билдирган. Ундан кейин ўғрибошига тегишли 720 хонадон давлатга ўтган.