Ҳукумат тарафдори бўлган фаол Бекзат Омурбеков уй қамоғига чиқди

184

Бундай қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди. Судья 20 мартда туман Ички ишлар бошқармаси терговчисининг шикоятини қаноатлантирди.

Бекзат Омурбеков 2 мартда қўлга олинган. ИИВнинг маълумотига кўра, у мамлакат раҳбарияти билан алоқаси борлигини айтиб, маҳаллий фуқародан бирини раҳбарлик хизматига ўрнаштираман, деб ваъда қилган ва 50 минг доллар олган. У фирибгарликда айбланиб, қамоққа киргизилган.

Омурбеков жамоатчиликка ҳукумат тарафдори сифатида танилган. У бир неча марта ижтимоий тармоқда давлат раҳбариятини фаол қўллаб-қувватлашини билдирган.