Миллий банк чегара жанжалида жабрланган боткенликлар учун берилган имтиёзларни узайтирди

232

Чегара жанжалида жабрланган боткенликларга берилган имтиёзлар 2024 йилнинг 30 сентябригача узайтирилди.

Асосан, банклар кредитларни бекор қилишга, ҳозирги кредитлар бўйича муддатини узайтириб беришга, комиссия ва жарималардан воз кечишга ёрдам беради.

Аввалроқ, Миллий банк чегара жанжалида жабрланган боткенликларнинг 36 млн сомлик насияси бекор қилинганини билдирган.