Вазир Бейшеналиев уни УЖГ билан алоқаси бор деб айблаган депутатни судга берди

228

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилиш учун депутат Жусупбек Коргонбай уулуни судга берди. Аввалроқ, депутат вазирни «қора жарроҳ» деб атаган эди.

«Вазир Бейшаналиев А.С. суддан Коргонбай уулу Ж. унинг шаънига ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотини рад этиш [...] ва 10 минг сом миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш ниятида», — деб ёзди адвокат Кайсин Абакиров Фейсбук саҳифасида.

Жогорку Кенешнинг 14 мартдаги мажлисида депутат Жусупбек Коргонбай уулу Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига яширин операция қилиб келган деб билдирган. Бунга Бейшеналиев ёрдамга муҳтож барча инсонга операция қилганини айтиб жавоб берган.