Жалолобод областининг Қизилжар руҳий касаллар шифохонасидаги беморлар милиция тинтувидан сўнг қўзғалон кўтарди. Тўқнашувлар оқибатида 9 киши жароҳатланган.
Беморлар ва милиция ўртасидаги тўқнашув 17 феврал куни, ҳуқуқ тартибот органлари касалхонадаги хоналар тинтуви пайтида рўй берган — бу ҳақда Соғлиқни сақлаш министрлиги матбуот котиби Анарбек Алимахунов билдирди.
Тўқнашув оқибатида жами тўққиз киши жароҳат олган — уларнинг барчаси шифокорлар ва милиция ходимлари.
«Тергов гуруҳи шифохонада текширувлар олиб бораётган бир пайтда беморлар билан тўқнашув келиб чиққан. Бунинг оқибатида улар бино ичига яшириниб олишган», — деди котиб.
ИИМ матбуот хизматига кўра, касалларни тинчлантириш учун осмонга қаратиб ўқ узишга тўғри келган.
Бир неча соатга чўзиган қўзғалон ҳозирда босилган. Ҳодиса жойига Соғлиқни сақлаш министри Динара Сагинбаева ҳам етиб борган.
ИИМ тарқатган баёнотга кўра, касалхонадан наркотик моддалар топилган.
Шифохонадаги тинтувлар Балиқчида милиция ходимининг ўлдирилишидан сўнг ўтган — жиноятда гумонланаётганларнинг бири мазкур касалхонадан қочган бўлган.
write an essay