Ош шаҳрида 17 ёшдаги қизни калтаклаган вояга етмаган қизлар гуруҳи аниқланди. Улардан бири вақтинчалик сақлаш жойига киргизилиб, 7 февралда уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га шаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 15 январь соат 16:00 чамасида Ўш шаҳрининг 17 ёшли турғунининг уйидан унга четдан таниш бўлган 16 ёшли уч қиз чақириб, «шахсий масалаларини» айтиб калтаклашган. Шунингдек, iPhone 8 русумидаги уяли телефонини тортиб олишган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи енгил тан жароҳати олган. Шу билан бирга, унга моддий жиҳатдан жиддий зарар келтирилгани аниқланди.
Бу факт бўйича «Талончилик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалиб, гумондорлардан бири вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.
Милициядан Ўш шаҳар суди 7 февралда гумондорнинг «вояга етмаганлигини ва ота-онасининг кафолат берганини» инобатга олиб, уй қамоғига чиқарди.