Бош прокурор: 2023 йили болаларга нисбатан 1800дан ортиқ жиноят содир этилди

519

2023 йили Қирғизистонда балоғатга етмаган болаларга нисбатан амалга оширилган жиноятлар бўйича 1832 иш қўзғалган. Бу ҳақда 31 январда Бош прокурор Қурманқул Зулушев матбуот анжуманида билдирди.

Маълумотларга кўра, унинг 478 нафари Бишкек шаҳрида, 427 нафари Чуй вилоятида, 119 нафари Иссиқкўл вилоятида, 220 нафари Жалолобод вилоятида, 225 нафари Ўш вилоятида, қолганлари Талас, Норин ва Боткен вилоятларида қайд этилган.

Бош прокурорнинг айтишича, қўзғалган 1832 ишнинг 679 таси болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўлган. Улардан 658 таси қисқартирилиб, 206 ишнинг ишланиши вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, 1086  иш суд муҳокамасига юборилган бўлиб, 75 иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«2023 йили ёш ўсмирларга нисбатан қайд этилган жиноятларнинг умумий сони камайгани билан, Ўш вилоятида 133га, Чуй вилоятида 56 га ўсган», — деди Зулушев.

Зулушев аёлларни ва болаларни зўрлик ва оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи прокуратура идоралари учун муҳимлигича қолганини таъкидлади.

2022 йили балоғатга етмаган ўсмирларга нисбатан амалга оширилган жиноятлар  бўйича 1719 жиноят иши қўзғалган.

Зўравонликдан жабрланган болаларга қандай ёрдам бериш мумкин?

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳ бўлсангиз, «Болалар ишонч телефони» 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилишингиз мумкин. Марказ бутун мамлакат бўйлаб қўнғироқларни қабул қилади ва 24/7 ишлайди.

Улар сизга маслаҳат ва психологик ёрдам кўрсатишлари мумкин. Агар сизга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам керак бўлса, сўровингиз уларга юборилади.

Зўравонлик қурбони бўлган болаларга ёрдам берадиган марказлар мавжуд. Қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33. Телефон: 03945 24546