ТИВ нашрга қарши даъволар туфайли  «Клооп»нинг ёзма сўровига жабоб беришдан бош тортди

241

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) «Клооп»нинг қирғизистонликларга берилган визалар ҳақидаги режалаштирилган материали билан боғлиқ расмий сўров хатига жавоб беришдан бош тортди.

Вазирликнинг билдирилишича, улар «фонд доирасидаги суд суриштирувлари давом этаётган вақтда жавоб бера олмайди», аслида, ТИВ вакилининг айтишича, бу саволга жавоб тайёрланган.

«Қачон ҳаммаси ўз ўрнига тушсагина, қайтадан тўлиқ ҳамкорлик қила бошлаймиз», — деб қўшимча қилишди ТИВдан. 

Бунга қадар Президент администрация ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков «Клооп» журналистига изоҳ беришдан бош тортган. У саволга фақат «суд суриштирувлари якунлангандан сўнг» жавоб беришини билдирган.

Шунингдек, «Клооп» журналистларига президент иштирокидаги тадбирларга ҳам аккедитация берилмаяпти. 2023 йилнинг декабрида, Бишкекда бўлиб ўтган иккинчи Халқ қурултойига аккредитация беришдан бош тортишган. Ўшанда президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов буни Маданият вазирлигининг блоклаш бўйича қарори ва суд суриштирувлари билан боғлаган.

«Қирғиз Республикаси давлат органларининг ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг тасарруфидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳақида»ги қонуннинг 3-моддасида «Ҳар кимга давлат идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг тасарруфидаги ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади».

Худди шу қонунда сўров бўйича маълумот беришдан бош тортишнинг асослари ҳам ёзилган. 

  • Агар сўралган маълумотлар чекланган маълумотлар тоифасига кирувчи ҳужжатларнинг қисмиларида мавжуд бўлса;
  • сўров-талаб шу қонуннинг талабларини бузиш билан тузилса; 
  • айни масала бўйича мазкур шахснинг сўров-талаби марказий органнинг ёки унинг ведомство бўлимининг қаровида турган бўлса; 
  • қонун талабларига кўра, тегишли органларнинг тасарруфида уларнинг бўлиши мажбурий бўлмаган ҳолларда.