Ўшда 19 ёшдаги йигитдан қўрқитиб пул талаб қилган 40 ёшли шахс қўлга олинди

271

Ўш шаҳрида 19 ёшдаги йигитдан қўрқитиб 20 минг сом пул  талаб қилиб юрган 40 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 29 январда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 22 январда Ўш вилояти Қорасув туманининг 19 ёшли турғини ариза билан мурожаат қилган. Аризада у 18 январда 40 ёшли шахс қўрқитиб пул талаб қилаётганини билдирган.

Сурат: Ўш ШИИБ
Сурат: Ўш ШИИБ

Мазкур факт бўйича «Таҳдид билан талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи жабрланувчидан 20 минг сом пул олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Муаллиф: Айдана Сабидиллаева