Терговчилар Махабат Тажибек қизини ўғлининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб қўйишди

278

Тинтув чоғида терговчилар Temirov Live  жамоасининг етакчиси Махабат Тажибек қизини ўғлининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб қўйишди. Бу ҳақда «Клооп»га адвокат Улан Сейитбеков маълум қилди.

Сейитбековнинг сўзларига кўра, боланинг ҳужжатини қайтариш ҳақидаги сўровга жавоб бўлмаган. Адвокат терговчилар боланинг ҳужжатини нега олиб кетганини билмайди.

«У  ерда терговчилар кўп, бир-бирига ўтказиб, баҳона қилишмоқда, шунинг учун жавоб ололмаяпмиз» , — деди адвокат.

Тажибек қизининг эри, суриштирувчи журналист Болот Темиров эса терговчилар фарзандининг гувоҳномасини олиб, уни болалар уйига ўтказамиз деб қўрқитишаётганини айтди.

«Мен ўғлимнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани тез орада қайтариб беришни талаб қиламан. Бундай сўров ўтган ҳафтадаёқ берилган», — деб ёзди Темиров.

Махабат Тажибек қизи ва Temirov Live жамоасининг қамоққа олиниши

16 январнинг тонгида милиция бир неча журналистнинг уйида тинтув ўтказиб, кейин уларни қамоққа олган. Жами бўлиб Temirov Live, «Айт Айт десе», «Алга медиа», «Арча медиа» ва «ПолитКлиника»нинг 11 нафар журналисти қўлга олинган. Уларнинг барини суд икки ойга ТИЗО-1га киргизган — тўққиз кишига «Оммавий тартибсизликларга чақириш» моддаси билан иш қўзғалиб, Temirov Live етакчиси Махабат Тажибек қизи билан Азамат Ишенбековга эса «тартибсизликларни уюштириш» моддаси билан айб қўйилган.

Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги ва парламент депутатлари — жумладан Тазабек Икрамов билан Дастан Бекешев журналистларнинг қўлга олинишини танқид қилган.

Бир қатор Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Қирғизистон ҳукуматини журналистларга нисбатан жиноят ишларини тўхтатишга чақирган. Ҳужжатда ОАВларга нисбатан жиноят ишлари Қирғизистондаги сўз эркинлигига қарши кучайиб бораётган кампания ортидар бошланиб, «мустақил ОАВларнинг орасида қўрқув муҳитини кучайтириши мумкинлиги» айтилади.

Президент Садир Жапаров бу ҳибслар бўйича изоҳ берар экан, қўлга олинганлар журналистлар эмас, «ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, масъулиятсизлик билан турли маълумотларни, жумладан мамлакатнинг миллий хавфсизлигига хавф туғдириаётган блогерлар» деб билдирди.