Кинода, телевидениеда сигарет чекишни кўрсатганларга жарима солиш таклиф қилинди

229

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фильмлар, мультфильмлар, телекўрсатувлар ва театр томошаларида чекишни акс эттирувчи шахсларга жарима солишни таклиф қилди: жисмоний шахсларга 13 минг сом, юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга 35 минг сом. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Болалар учун мўлжалланган кўрсатув ва дастурларда чекиш тасвири кўрсатиладиган бўлса жарима миқдори 15 минг сомгача, юридик шахслар учун эса 40 минг сомгача оширилади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат жойларида сигарета, электрон сигареталар, калян ва электрон никотинли ускуналарни чекканларга 1000 сом миқдорида жарима солмоқчи.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида тамаки ва никотин маҳсулотлари савдосини молиялаштирган ва «рағбатлантирувчи» шахсларга жарима солиш таклиф қилинган.

Шунингдек, ҳужжатда чекиш тақиқланган белги ўрнатилиши ва рухсат этилмаган жойларда сигареталар сотганлик учун жарима солииш ҳақида ҳам сўз боради.

«Юқоридаги бўшлиқлар бугунги кунда қонунларни оммавий равишда бузишга йўл бериб, жавобгарликка тортилмайди, шу билан бирга Қирғизистон Республикасида боланинг олий манфаатларини таъминлаш тамойили қўлланилиб,  Қирғизистон Республикаси Конституциясига кўра, ҳар ким ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай бўлган экологик муҳитдан фойдаланиш ҳуқуқига эга», — дейилади ҳужжатда.

Қирғизистонда жамоат жойларида сигареталар ва электрон сигареталар, жумладан, калян ва бошқа аралашмаларни чекиш тақиқланган. Президент Садир Жапаров тегишли қонунни 2021 йил сентабр ойида имзолаган эди. Бироқ, ушбу қонун электрон чекиш нормаларини бузганларга нисбатан ҳеч қандай жазо чораларини назарда тутмайди.