Масъул ходимлар ёқиб юборган Сузоқ қишлоқ ҳукумати биноси қайта тикланди

187

Жалолобод вилоятидаги Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг ёниб кетган биноси қайта таъмирланиб, жиноятни содир қилганлар аниқланди. Бу ҳақда 29 январда МХДҚдан билдиришди.

Қайта тикланган Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг биноси. Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, 2021 йили 10 октябрда ёниб кетган бино қишлоқ ҳукуматининг ва қишлоқ кенгашининг масъул ходимлари томонидан пул маблағларини ўғирлаш ва бир неча қонунбузарликларни тасдиқловчи ҳужжатларни йўқ қилиш учун ёқиб юборишгани аниқланди.

Тергов кечикканлиги сабаб, ишда айбланувчилар аниқланмаган. Воқеани суриштириш мақсадида ўтган йили августда иш МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича бош бошқармасига ўтказилган. Суриштирув натижасида, бинони ёқиб юборишда гумондорларнинг айби исботланиб, қамоққа олинди.

«Тергов ишлари натижасига кўра, Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг маъмурий биносига келтирилган 6 млн сом миқдоридаги зарар айбланувчилар томонидан тўлиқ қопланиб, қишлоқ ҳукумати биносини таъмирлашга сарфланди», — деб айтилади билдирувда.

Таъмирланган бино 27 январда ишга тушди. Унинг очилиш маросимига МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев, Сузоқ туманининг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг вакиллари ва фаоллари қатнашди.

2021 йили Сузоқ қишлоқ ҳукумати биносидан чиққан ёнғин кўмир сақловчи жойда бошланиб, сўнгра қатор жойлашган қишлоқ ҳукумати биносига ўтганини билдиришган. Кўп ўтмай маҳаллий турғунлар бинони қайта тиклаш учун ўз ташаббуси билан пул маблағини тўплай бошлаган.