Тадбиркордан 200 минг доллар пора олаётган жойидан қўлга олинган президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг собиқ маслаҳатчиси Талантбек Мамитов уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га 22 январда Боткен вилоят судидан тасдиқлашди.
Маълумотга кўра, бундай қарорни Боткен туман суди 17 январда чиқарди.
Ўтган йили 23 ноябрда президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг маслаҳатчиси кўмир қазувчи ишхонанинг бош директоридан пора олаётган жойидан қўлга олинган. Гумондорга «Пора олиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган.
24 ноябрда вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев эса маслаҳатчисининг қўлга олингани ҳақида видео мурожаат эълон қилиб, «воқеага алоқаси йўқ эканини ва гумондор қонун олдида жавоб бериши кераклигини» айтган. Боткен туман суди Мамитовни 21 январгача қамоқда қолдирган.
Талантбек Мамитов 2020 йили Жогорку Кенешнинг депутатлигига «Мекенчил» партияси номидан номзодини қўйган эди.

Гумондор. Сурат: МХДҚ.