Қўшниларга қанча сув керак бўлса, шунча берамиз — Президент суғориш суви тақчиллиги ҳақида

Президент Садир Жапаров.

22 январда президент Садир Жапаров «Кабар» давлат агентлигига республикадаги суғориш сувининг тақчиллиги ҳақида интервью берди. У «муаммонинг келиб чиқишини сув йиғувчи жойлар тозаланмасдан, тўлиб қолгани ва оз сув тўплангани билан» тушунтирди.

Жапаров республика бўйича янги сув йиғувчи жойларни қуришга топшириқ берганини таъкидлади.

«Ўтганда Бишкек ичини босиб кетган сувларни кўрдинглар-ку. Юқори томонда тўсиб улар БСРлар йўқлигидан, шаҳар ичигача оқиб келиб, кўчаларни босиб кетмоқди. Агар БСР бўлганда, шу сувларнинг барчаси тўпланиб қоларди-да. Бундай кўриниш ўлкамизнинг барча ҳудудларида содир бўлмоқда. Агар қишда шундай бефойда оқаётган сувларни сақлаб қолсак, қўшниларга ҳам сув бемалол етади. Биз келажакда сув талашмасдан, қиш кунида бефойда оқаётган сувларни тежаш мақсадини кўзламоқдамиз», — деди у.

Шу билан бирга, давлат раҳбари «қўшни давлатларга қанча сув керак бўлса, шунча берамиз — бу бўладиган иш» деб  таъкидлаб, «фақат ўзимизни эмас, қўшниларни ҳам ўйлаб иш қилмоқдамиз» деб қўшимча қилди.

«Биз нафақат ўзимизни, балки қўшниларимизни ҳам ўйлашимиз керак, чунки биз азалий қўшнимиз ва умумий муаммоларни биргаликда ўйлашимиз керак. “Биз сув бошида турамиз, сув бермаймиз” дейиш тўғри иш эмас. Баримиз қардош элмиз, абадий қўшнимиз, бир-биримизга кўп нарсалар билан боғлиқмиз», — деди у.

Жапаров Камбар-Ата-1 ГЭСи қўриб якунланса, уни қишда электр энерсиясини олишда ишлатиб, суғориладиган мавсумда Тўқтағул ГЭСига тўпланган сувни қўшниларга етарли миқдорда бериб турсак бўлади деб таъкидлади.

«Ҳозир биз қиш кунларида Тўқтағул ГЭСини электр энергиясини олиш учун ишлатамиз, ёз кунларида ёпишга тўғри келиб қолмоқда. Сабаби, сув тўпламасак, кейинги қишда ўзимиз электр энергиясиз қоламиз. Мана шундай муаммоларни ҳал қилиш учун иш олиб бормоқдамиз», — деб билдирди у.

Қирғизистонда икки йилдан бери ёғингарчилик кам бўлиб, қурғоқчилик бўлганлиги учун деҳқонлар бир қанча қийинчиликка учрашган. Масалани ҳукуматга етказиш учун улар митинглар ҳам ўтказишган.

Ўтган кузда Қирғизистон ҳукумати сув тақчиллиги туфайли Киров сув омборидан Қозоғистонга суғориш сувини беришни тўхтатиб, кейин қайта тиклаган. Унда қўшни давлатда ҳам суғориш сув масалалари долзарб экани айтилган.