Ўш ИИБси собиқ бошчиси Атамбаев суратини ёққани учун жавобгарликка тортилади

619

Ўш милицияси шаҳар ИИБси собиқ етачисининг 15 январдаги митингда Атамбаев суратини ёққани учун унга қарши жиноий иш очди.

Ўш Ички ишлар бошқармаси собиқ бошчиси Абдилда Капаров жорий йилнинг 15 январида президент Алмазбек Атамбаев суратини ёққанликда айбланмоқди.

Бу учун Ўш милицияси унга қарши «безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

«Айни дамда у озодликда. Тергов органлари митингдаги видео ва фото материалларни текширмоқда», — бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот хизмати бошчиси Замир Сидиков билдирди.

Ички ишлар министрлиги матбуот котиби Жўрўбай Абдраимовга кўра, Капаров бошқа сиёсатчи суратини ёққанида “балки” жавобгарликка тортилмаган бўларди.

Капаровнинг ўзидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

«Безорилик» моддаси учун энг енгил жазо — бу 10 минг сом миқдоридаги жаримага тортиш бўлса, энг оғир жазо 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.