Бишкекдаги Ала-Тоо майдонига илинган янги байроқ жамоатчилик орасида қизғин муоҳакамага сабаб бўлди. У Жогорку Кенешнинг депутатлари ўзгартиришларни киргизиб, қабул қилган байроқдан фарқланиб туришини кўриш мумкин.
Шу билан бирга янги байроқ илинганидан кўп ўтмай ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари байроқдаги қуёш нурларининг сони 40 эмас, 39 эканини ёзиб чиқишди. Байроқнинг дастлабки намунасидаги 40 нур эса қирғизнинг 40 уруғини билдиради.
Депутатлар нима дейди?
Жогорку Кенешнинг расмий сайтига давлат байроғининг элементларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юкланиб, унга байроқнинг парламент маъқуллаб, президентнинг имзосига жўнатган намунасининг сурати илова қилинган.
У ердаги байроқ билан 1 январда Ала-Тоо майдонида илинган байроқда фарқлар сезилиб туради.
Айрим депутатлар парламент томонидан қабул қилинган байроқнинг барча элементлари сақланиши керак, дейди. Айримлар бу воқеа юзасидан текширув ўтказилиши, давлат рамзларини бузганлар жазоланиши керак, деб ҳисоблайди.
«Мен ҳам ижтимоий тармоқлар орқали кўрдим. Майдонда осилган байроқ ва биз қабул олган байроқ бошқача. Майдонга осилган байроқнинг нурлари ёпишиб қолибди. Фарқи мана шунда», — деди депутат Эмил Жамғирчиев «Азаттиқ» нашрига берган интервьюсида.
Дайирбек Орунбеков нима дейди?
Президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Вазирлар маҳкамаси байроқнинг охирги вариантини тўлиқлаб, қарор билан қабул қилганини билдирди.
«Жогорку Кенеш қабул қилган кейин, Вазирлар маҳкамаси тўлиқлаш билан охирги вариантини қарор билан қабул қилган. Тўғри, аввал нурлари тундукка тегмай турган бўлса, ҳозир 40 нури тундукка тегизиб бириктирилди», — деб жавоб берди у фейсбук фойдаланувчиларига.
Шунингдек у янги байроқдаги қуёш нурларирининг сони 39 бўлиб қолибди деб «ёлғон маълумот тарқатаётганлар бор эканини» билдирди. У «қуёшнинг 40 нури бор, байроқ қабул қилинган нусхаси бўйича тайёрланмоқда» деб таъкидлади.
Бу орада Бишкек шаҳрининг мэри Айбек Жунушалиев марказий майдондаги янги байроқ туширилиб, нурлари саналганини билдирди. Унинг айтишича, майдонга қонун билан қабул қилинган байроқ илинган, «унинг нурлари 39 та экан» деган маълумот нотўғри.
Ала-Тоо майдонига илинган янги байроқ бўйича ҳозирча Орунбековдан бошқа давлат идораларининг вакиллари изоҳ бергани йўқ. Байроқни ўзгартириш ташаббуси ўзига тегишли эканини айтган президент Садир Жапаров билан қонунни илгани сурган парламент спикери Нурланбек Шакиев бу бўйича фикр айтганича йўқ.