Тақиқлар, қамашлар. Бу йил ҳукумат митингларни қандай тўхтатди?

614

Бишкекнинг  марказида тинч йиғилишларни ўтказишга солинган тақиқ бир ярим йилдан бери амалда — 2022 йилнинг мартидан бошлаб. У 31 декабрда тугаши керак эди, аммо суд бу чекловни бунга қадар ҳам бир неча бор узайтирган, янги йилда ҳам шундай бўлиши эҳтимол.

Ҳукумат тинч митингларга тақиқчиларни Россия элчилигининг олдида Украинадаги урушга қарши бир неча акция ўтгандан кейин киргиза бошлаган. Аввал митингларга тақиқэлчиликнинг олдида, Алатоо майдонида ҳамда президент администрациясининг, Олий суд, парламент ҳамда МХДҚ биноларининг олдида тақиқланган. Кўп ўтмай чекловнинг географияси Эркинлик бульварининг жанубий қисмига, Панфилов паркига ҳамда Турсунбаева скверигача етган.

Шаҳарнинг марказида митинг ўтказишга солинган тақиқни бот-бот узайтираверган Бишкекнинг Биринчи май туман суди тинч йиғилишлар учун «рухсат берилган» ер деб Максим Горький номидаги скверни белгилаган.

Бундан ташқари, ўтиб бораётган 2023 йил митингларга тақиқлар пойтахт ҳудудидан чиқиб, мамлакатнинг бошқа ерларига ҳам тарқатила бошлагани билан ёдда қолди.

29 сентябрда маҳаллий милициянинг илтимоси билан Ўш вилоятининг Ўзган туманида тинч митингларни ўтказишга 8 ноябрга қадар тақиқ солингани маълум бўлган.

Унга қадар 26 сентябрда «Давлатга хиёнат» моддаси билан айбланаётган депутат Адахан Мадумаровнинг тарафдорлари ҳукуматга мурожаат қилиб, сиёсатчини озод қилишни талаб қилиш мақсадида Ўзган туманининг Қуршоб қишлоғидаги «Чинор» боғида тўпланишган. Аммо милиция жамоат жойларида митинг ўтказиш тақиқланган деб йиғилганларни тарқатиб юборган. Аммо улар тўплангуга қадар бундай чекловлар бор экани ҳақида хабар қилинмаган эди.

Октябрнинг бошида Ўш вилоятининг Чонг-Алай ва Новқат туманларининг жамоат жойларида митинг ҳамда тинчлик акцияларини ўтказишга вақтинча тақиқ қўйилгани маълум бўлган. Бу ҳам маҳаллий милициянинг мурожаати билан бўлган. Ўш вилоят ИИБи чеклов «хавфсизликни сақлаш мақсадида» киргизилгани таъкидланган. Суд қарорларига кўра, Новқат туманида митингларни тақиқлаш 7-сентябрдан 7-ноябрга қадар, Чонг Алайда эса — 18 сентябрдан 18 ноябрга қадар киргизилган.

Норозиларни қамаш

2023 йили куч тизимлари митингга чиқиш учунгина эмас, тинч йиғилиш ўтказиш ҳаракатлари учун ҳам қўлга олиб, қамоққа ола бошлади. Улар фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги постларини тинимсиз кузатиб туришади — қўлга олинганларнинг айримларига оммавий бошоломонликка чақириш айблари уларнинг шунчаки митинг ўтказиш ўтказиш ташаббуслари учунгина қўйилган.

Кампиробод бўйича ҳибслар  

2023 йилнинг январида Кампиробод иши бўйича қамоққа олинганларнинг яқинлари билан тарафдорлари митингга чиқишган. Ўшанда милиция тинч йиғилишнинг 30га яқин иштирокчисини қўлга олган.

Митингдан кейин фаол Ондуруш Токтонасировга ва қўлга олинган Талас вилоятининг собиқ мухтор вакили Айбек Бузурмануловнинг турмуш ўртоғи Толгонай Солтоновага «Ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик» моддаси билан айб қўйилган. Кейин суд Солтонованинг ишини қисқартириб, Токтонасиров айбдор деб топилган.

Сув танқислигидан норозиларни қамаш

Июлда Бишкекнинг чет қисмидаги Селекция қишлоғининг турғунлари тоза сувнинг йўқлиги сабаб митингга чиқишган. Йиғилганлар баҳор мавсумидан бери сув йўқлигини айтиб норози бўлиб, Шимолий магистрални тўсишган, улар сув берилмагунча тарқаб кетишмаслигини билдиришган.

Бир кундан кейин милиция блогер Эртай Искаковни ва икки турғунни қўлга олган. Уларга «ноқонуний йўл тўсишни уюштириш» ҳамда «безорилик» моддалари бўйича жавобгарликка тортилган.

Улар сентябрнинг охирида уй қамоғига чиқарилган. Ноябрда эса Чуй вилоятининг Сокулук туман суди уларга нисбатан ҳукмини чиқарган — Эртай Искаковга 50 минг сом жаримага тортилган, блогер эса бирга қўлга олинган қишлоқ турғунлари Бақит Балбаев билан Бактибек Бекболотовга 100 кунлик жамоатчилик ишига жалб қилиш бўйича ҳукм чиққан.

Олжобай Шакирнинг ҳибсга олиниши

Август ойи охирида хавфсизлик кучлари ёзувчи Олжобай Шакирни оммавий тартибсизликларни қўзғатиш, ҳокимиятни куч билан тортиб олиш, милиция ходимларининг талабларига бўйсунмасликда айблаб, ҳибсга олган.

Публицист ҳибсга олинишидан олдин Фейсбукдаги саҳифасида пост ёзиб, 31 август куни Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилишига қарши митинг ўтказишини маълум қилган эди.

Адвокатлар Шакирнинг ҳибсга олиниши ноқонуний эканлигини исботлашга уринган, бироқ шаҳар суди тергов томонини қўллаб-қувватлагани сабаб публицист бугунгача ҳибсда қолмоқда.

 Мадумаров тарафдорларининг ҳибсга олиниши

23 сентябрда ОАВда Адахан Мадумаровнинг «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Замирбек Шамшидин ўғлини ИИВнинг Бош тергов бошқармаси олдидан қуролли номаълум шахслар томонидан олиб кетилганини ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кўп ўтмай суд уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқаргани маълум бўлган. Унинг адвокати Шамшидин ўғлига 8 сентябрда 327-модда «Ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга очиқ чақириқлар» бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Бироқ 13 сентябрдан кейин, у Бишкек шаҳар судининг олдида Мадумаровни қўллаш митингига қатнашиб кетгандан кейин унга қўйилган модда «Оммавий тартибсизлик» моддасига квалификацияланган.

Байроқ ҳимояси учун ҳибсга олиш

Фуқаролик фаоли Афтандил Жоробеков ҳукуматнинг байроқни ўзгартириш ташаббусига қарши чиқиб, 3 декабрда «Байроқдан қўлингни торт» деган автоюриш ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ 2 декабрь куни Жоробеков аввалига Октябрь туман ИИБда, кейин эса МХДҚда сўроқ қилинган.

Шундан сўнг фаол митингни 9 декабрь куни М.Горкий номидаги истироҳат боғида митинг ўтказишни режалаштирган. У ерда тинч йиғинлар тақиқланмаганига қарамай Жоробеков ҳибсга олиниб, Олжобай Шакирга қўйилган айблар сингари «оммавий тартибсизликка чақириш» айби қўйилган. Ҳозир фаол ТИЗО-1да сақланмоқда.

2023 йили Жоробеков байроқ билан боғлиқ бўлмаган масалалар бўйича ҳам сўроққа чақирилган. Март ойида фаол Октябрь туман ИИБда гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Ўшанда фаол ошкор этмаслик тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйгани сабаб, у қайси иш бўйича чақирилганини айтмаган. Аммо бундан бир кун олдин фаол бу унинг ижтимоий тармоқдаги постлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган.

ККМга қарши митинг учун ҳибсга олишлар 

Ноябрь-декабрь ойлари оралиғида Қирғизистон бўйлаб бир қанча бозорларнинг савдогарлари митинг ўтказиб, 2024 йилдан мажбурий фойдаланишга жорий этилиши керак бўлган ККМни бекор қилишни талаб қилишган.

«Дордой» бозори савдогарларининг митингидан сўнг милиция бир кишини ҳибсга олгани. Оммавий ахборот воситаларида бу шахс вазирлар маҳкамаси раҳбарининг маслаҳатчисини сўккани учун «Безорилик»да айблангани ҳақида хабар берилган эди.

Бозор тадбиркорларининг митинглари ўз самарасини берди – Президент Садир Жапаров «Дордой» бозори сотувчилари билан учрашган, натижада «Дордой» ва «Қорасув» бозорларида ишлаётган савдогарлар мажбурий ККМдан фойдаланишдан озод қилинган. Улар 2024 йил 1 июлгача аввалгидек патент билан ишлашлари мумкин.

Бироқ орадан кўп ўтмай, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев митингни уюштирганларни аниқлашни буюрган. Бундан ташқари, Садир Жапаров «ҳуқуқ-тартибот идораларига [қатъий чоралар кўришни] тақиқлаётганини», «вазиятдан фойдаланиб, давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлган кучлар борлигини» айтиб, норозилик намойишлари тўхтамаса бозорларга ташқи назоратни жорий қилиш билан таҳдид қилган.

Нима учун митингларга тақиқ қўйилмаслиги керак?

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова доимий тинч йиғилишлар тақиқланмаслиги кераклигини айтиб, танқид қилиб келади. У ҳукумат Конституцияни ва мамлакат фуқароларининг тинчлик йиғинларига бўлган ҳуқуқини сақлаш бўйича олган вазифаларини бузмоқда деб ҳисоблайди.

«Конституцияни ўқисанглар, унда “Инсон ҳақлари ва эркинликлари Қирғизистоннинг олий қадриятларига киради, улар барча давлат идораларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларининг ҳамда уларнинг ходимлари ишининг маъноси ва аҳамиятини аниқлайди” деб кўрсатилган. Қачонгача ҳуқуқий тартибсизликларга йўл қўясизлар?» — деган у Бишкекда митинг ўтказишга солинган тақиқнинг навбатдаги бор узайтирилаётганига нисбатан фикрини билдириб.

Митинг ўтказишни тақиқлашни омбудсмен бўлиб турган вақтида Атир Абдрахматова ҳам Конституцияга қарши келади деб айтган.  У Конституциянинг 39-моддаси ҳар бир фуқарога тинч йиғилишларга чиқишга эркинлик беришини ёдга солган.

Шунингдек Абдрахматова бундай қарорлар мамлакатни жаҳон жамоатчилигининг олдида дискредитациялашини таъкидлаган. У Қирғизистон 1994 йили «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида» Халқаро пактига қўшилаётган вақтда халқаро жамиятнинг олдида эркин тинчлик йиғилишларини ўтказишга кафолат олганини ҳамда уни бажариши кераклигини билдирган.

2005, 2010 ва 2020 йилларда ҳокимият алмашиши тинч йиғинларда эркин фикр билдиришни тақиқлашдан бошланганини эслатади Гулшайир Абдирасулова.

Тинч митинг ўтказмоқчи бўлган Олжобай Шакир ҳибсга олинганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси баёнот бериб, ўзининг кўп йиллик тажрибасида тинч митинг уюштиришга урингани учун одамлар жиноий жавобгарликка тортилиши воқеасига биринчи марта учраётганини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда доимо тинч митинглар бўлиб келган ва “ҳукумат ҳамиша бир йил ўтмасдан ҳам одамларга босим ўтказишга ҳаракат қилади”.

У мамлакатда тинч митингларни доим ҳам ўтиб келганини,  «ҳукумат келганига йил тўлмай эса доимо қисим кўрсатишга ҳаракат қилиб турганини» қўшимча қилган.

«Бироқ, ўшанда ҳам, жиноий жавобгарликка эмас, маъмурийгина чоралар бўлар эди. [Қамчибек] Ташиевни қўллаб Жалолободда йўл тўсиб, бўз уйларни тиккан вақтлар ва ҳозирги президент [Садир] Жапаровнинг қариндошлари тинчлик учрашувларига чиқишган, аммо ҳеч ким уларни тинчлик митинг уюштириш ҳаракати учун жиноий жавобгарликка тортмаган ҳам», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.