Тарихий меросни ўрганишга 600 миллион сомга яқин маблағ ажратилди

718

Қирғизистон ҳукумати тарихчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги беш йилга 5 миллион 840 минг 746 сом ажратди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Байсаловнинг сўзларига кўра, президент томонидан имзоланган «Қирғизистоннинг тарихий-маданий мероси объектларини сақлаш, тадқиқ этиш ва оммалаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонни амалга ошириш учун давлат ғазнасидан катта миқдордаги маблағ қуйидагидек ажратилади. .

  • 2024 йил учун – 1 миллион 569 минг 356 сом;
  • 2025 йил учун – 1 миллион 311 минг 165 сом;
  • 2026 йил учун - 1 миллион 931 минг 542 сом;
  • 2027 йил учун - 1 миллион 286 минг 83 сом.

Бундан ташқари, Байсалов тарихчи Абилабек Асанкановнинг видеомурожаати билан бўлишди. Асанканов «Қадимги тарих сирлари» лойиҳаси билан Қирғизистон тарихини этнографик ва археологик тадқиқ қилиш мақсади қўйилганини айтади.

«Қирғизистон ҳукумати бу тадқиқотлар учун катта маблағ сарфламоқда. Охирги 30 йил ичида бундай маблағ ажратилмаган. «Археолог ва этнографлар ажратилган маблағдан фойдаланиб, 5 йил ичида яхши изланишлар олиб боришади ва муваффақиятга эришишига ишонаман»,– дейди тарихчи.