Ўш: 18 ёшдаги турғун 9 ёшли укасини пичоқлаб ўлдирди

Ўш шаҳрининг Турон кичик туманида 18 ёшдаги турғун 9 ёшли укасини пичоқлаб, бола воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га 28 декабрда шаҳар милициясидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, ота-онаси жабрланувчини 17 декабрь соат 17:30 да касалхонага етказишганини, аммо ундан натижа чиқамаган. 

Милициядан воқеа бўлган куни опа-укалар тортишиб қолиб, уришиб кетишганини ҳамда пичоқ марҳумнинг кўкрак қисмига сайилганини билдиришди. 

«Турмуш» нашри жиноятда гумонланган ўсмир руҳан хаста эканини ёзди. Шаҳар милицияси эса гумондор ҳеч қаерда рўйхатда турмаслигини, унга нисбатан суд-руҳий экспертиза тайинланиб, аммо хулосаси хали чиқмаганини маълум қилди. 

Мазкур факт бўйича «Одам ўлдириш» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи икки ойга қамоққа олинди.  

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Асосий саҳифада иллюстратив сурат.