Диний низо қўзитишда гумонланган Арстан Алай 15-январга қадар қамоққа олинди

228

Aрстан Алай номи билан танилган 55 ёшли Арстанбек Абдилдаев «диний адоват қўзғатиш»да айбланиб, Октябрь туман суди қарори билан 15 январга қадар ҳибсга олинди.

Дастлаб Абдилдаев бедарак экани айтилиб, 15 декабрда МХДҚ тарафидан қўлга олингани маълум бўлган. У «китобларни тарқатиш орқали ижтимоий тармоқларда диний адоват қўзитувчи чақириқлар қилишда» гумонланаётгани айтилган.

Махсус хизматдан гумонланувчи ўзини  «Янги Худо», «Қутқарувчи» деб ҳисоблаб, «бошқа динларни, эътиқодларни, дунёқарашларни паст, кучсиз ҳамда яроқсиз» деб ҳисоблаб, уларга салбий баҳо бериб келганини таъкидлашган.

Абдилдаевнинг яшаган уйини ва дарс ўтувчи ерини тинтув вақтида бир неча адабий китоблар, компьютер ҳамда электрон материаллар топилган.

Арстан Алай жамиятда 2011 йили «Қиш бўлмайди» деб айтган сўзи билан ёдда қолган. Кейин ҳам ўзини «Янги Худоман» деб эълон қилиб, уч карра президентлик сайловига номзодини қўйган.