Бишкек: 15 ёшли қизни кўчада зўрламоқчи бўлган 42 ёшли гумонланувчи қўлга олинди

417

Бишкекда 15 ёшли ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган 42 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди. Бу ҳақда 14 декабрь куни «Клооп» га Ленин туман милицияси хабар берди.

Сурат: Ленин тумани милицияси.

Воқеа 24 ноябрь куни соат 08:40 атрофида Бишкекнинг Жибек Жўлу ва Манас кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Ўша пайтда гумонланувчи қизнинг қўлидан ушлаб, уни буталар орасига судраб ўтмоқчи бўлган. Бу ҳақда ўсмирнинг опаси инстаграмдаги саҳифасида ёзган.

«Синглим қаршилик кўрсатиб, ёрдам сўраб қичқирган, аммо ҳеч ким келмаган. Уни буталар орасига судраб кириб, ерга йиқитиб, ушлай бошлаганда у ердан одамлар ўта бошлаганда  зўравон қочиб кетган. Синглим уни тасвирга олишга улгурган, лекин видео сифати ёмон. Видеодан даҳшатли воқеа сабаб синглимнинг қандай нафас олаётганини эшитиш мумкин», — деган қизнинг опаси.

Милициядан гумонланувчига нисбатан «Жиноятга ташаббус» ҳамда «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.