Бу йил Қирғизистонга хориждан 530 кишининг жасади келтирилди

Йил бошидан буён мамлакатга хорижий давлатлардан 530 нафар Қирғизистон фуқаросининг жасади олиб келинди. Бу ҳақда 14 декабрда Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигига таяниб, “Азаттиқ” нашри ёзди.

Уларнинг аксарияти Россиядан, қолганлари Жанубий Корея, Туркия ва Қозоғистондан олиб келинган. Бунинг учун давлат бюджетидан 57 миллион 610 минг сом маблағ ажратилган.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили хорижда ҳалок бўлган 350, 2021 йилнинг 9 ойида эса 332 нафар қирғизистонликнинг жасади келган.

Меҳнат вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда 1,5 миллиондан ортиқ Қирғизистон фуқароси хорижда меҳнат қилмоқда. Уларнинг 1 миллиондан ортиғи Россияда.