«1,5 миллион сомлик даъво». Лейла Саралаева Турсунбай Бакир ўғлини судга берди

Журналист Лейла Саралаева ва собиқ омбудсман Турсунбай Бакир уулу.

Журналист Лейла Саралаэва собиқ омбудсман Турсунбай Бакир ўғлини судга бергани ҳақида хабар берди. Аризани ёзишга Бакир ўғли томонидан жорий йилги депутатликка қайта сайланиш вақтида ёзган пости сабаб бўлди.

«Ленин туман суди менинг шаъним, обрўйим ва ишчанлик обрўимни ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилди. Бакировнинг Фейсбукдаги икки саҳифасида жами 30 мингдан ортиқ обуначиси бор. Ушбу пост менга тузатиб бўлмас маънавий азоб бериб, руҳан қийналдим» — деди у.

Журналист Бакир уулу «ҳақоратли пост ва изоҳ ёзгани учун» 1,5 миллион сом маънавий зарарни қоплатиб олиш ниятида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мажлис 8 январга белгиланган.

Турсунбай Бакир ўғли бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермади.

Саралаева айтаётган пост шу йилнинг август ойида Бишкекнинг Ленин туманидан Жогорку Кенешга қайта сайлов кампанияси вақтида эълон қилинган. Саралаева ва Бакир уулу мазкур тумандан номзод сифатида рўйхатга олинган, кейин  собиқ омбудсман сиёсий пойгадан бош тортган.

Саралаева Бакир уулу сайловолди ташвиқоти бошланмай утриб ўз баннерларини осиб қўйгани ҳақида Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилган. МСК эса Бакир ўғлига огоҳлантириш берган.