«Қизга зарар етказган». Бишкекда 30 ёшли шахс безориликда гумонланиб қўлга олинди

333

Бишкекдаги дам олиш масканларидан бирида жамоат тартибини бузиб, қизнинг танасига шикаст етказган 30 ёшли гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда 14 декабрда «Клооп»га Биринчи Май туман ИИБ хабар берди.

Гумонланувчи. Сурат: Биринчи Май туман милицияси.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи жорий йилнинг 11 сентябрь куни туман ИИБга мурожаат қилган. Шу куни соат 02:00 атрофида Тўқтўғул ва Абдраҳманов кўчалари чорраҳасида жойлашган «Мюнхен паб» дам олиш марказида ўз танасига шикаст етказган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Милиция ушбу ҳолатни қайд этиб, «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатди. 30 ёшли фуқаро гумонланувчи сифатида қўлга олиниб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли қисқа муддатли саросимага тушиб қолган, соғлиғига енгил зарар етказилган.

Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 11 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган, 539 та жиноят иши қўзғатилган. Жабрланганларнинг 95 фоизи эса аёллардир.

Аёллар фаровонлиги ва хавфсизлиги глобал индексида (WPS Index) Қирғизистон 177 давлат орасида 95-ўринни эгаллади. Эълон қилинган рейтингга кўра, Қирғизистон икки йил кетма-кет Марказий Осиё мамлакатларида аёллар учун энг хавфли давлат деб топилди.

Шунга қарамай, айрим расмийлар оиладаги зўравонлик мамлакатда кам учрайдиган ҳодиса, деб ҳисоблайди. Масалан, Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков. У зўравонликларнинг кўпайиши ҳақидаги статистик маълумотларни «манфаатдор томонларнинг сиёсати» деб атаган.