«Ақилман» лицейи бундан буён бевосита президент тасарруфида бўлади

385

14 декабрь куни Президент Садир Жапаров «Ақилман» Президент лицейи тўғрисидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, лицей таркиби Таълим ва фан вазирлиги тизимидан чиқарилиб, бевосита президентга бўйсунади.

«Лицей тўлиқ Президент жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Лицейнинг олий бошқарув органи эса Кузатув кенгаши, президент эса унинг раиси ҳисобланади», — деди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Кузатув кенгашининг тузилмаси, ваколатлари, аъзоларининг ваколат муддатлари, қарорлар қабул қилиш тартиби Президент томонидан тасдиқланадиган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом билан белгиланади.

Август ойида Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида «Ақилман» Президент лицейи фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари эса жорий йилнинг июнь ойида лицей ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Лицейга 6-синфни тамомлаганлар қабул қилинади. Талабалар ўзларининг қизиқишлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маълум фанларни ва уларнинг ўрганиш даражаларини мустақил равишда танлашлари мумкин.

Лицейга биринчи курсда жами 72 нафар ўқувчи қабул қилиниши айтилди. Ҳар бир синфда 24 нафардан ортиқ бола ўқимайди. Лицейда таълим бепул, бошқа вилоятлардан келган болалар эса текин овқат ва турар жой олади.