Адвокат: Чечен фаоли Мансур Мовлаев Қирғизистондан чиқиб кетди

269

Чечен фаоли Мансур Мовлаев Чеченистонга депортация қилинмаслиги учун Қирғизистондан чиқиб кетди. Фаолнинг айтишича, уни ватанида хавф кутмоқда.

Унинг адвокати Бакит Атандил «Кавказ.Реалии» нашрига берган интервьюсида Мовлаев давлатдан Бишкек шаҳар суди уни қамоқдан озод қилиб, бироқ ўлкадан чиқариш қарорини кучида қолдиргандан кейин чиқиб кетганини билдирган.

«У депортация бўлмаслик учун республикадан чиқиб кетди. Қандай чиқиб кетганини билмайман. У суднинг қарорини бажариб, Қирғизистон ҳудудидан ўзи чиқиб кетди десак бўлади», — деди у, Мовлаевнинг юрган ери хавфсизлик мақсадида очиқланмаслигини таъкидлаб.

Мовлаевнинг қўлга олиниши

Чечен фаоли Мансур Мовлаев қўлга олинганини ҳуқуқ ҳимоячиси Толокан Исмаилова айтган. Кейинчалик МХДҚ фаол қўлга олинганини тасдиқлаган.

Махсус хизмат Мовлаев 20 августда Иссиқкўл вилоятининг ҳудудида «халқаро террористик ташкилотларга қарши бораётган террористик-ҳаракатлар асосида» ушланганини, у Россияда давлатлараро қидирувда эканини билдиришган.

МХДҚНинг маълумотига кўра, фаол «радикал ғоялар» билан алоқадор. Шунингдек, Мовлаев январь ойида Қирғизистоннинг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, ўлка ҳудудида Россия фуқаролигининг қалбаки паспортида юрган.

Фаол қўлга олингандан кейин 1ADAT мухолифат ҳаракатининг вакиллари 20 августда ўзларининг YouTube каналида Мовлаевга бағишланган видео чиқарган. Уларнинг айтишича, фаол чечен ҳукуматини танқид қилиб юрган.

Уларнинг айтишича, чечен ҳукумати 2022 йили Мовлаевни ўғирлаб, турмада ноқонуний сақлаб, қийнашган.

1ADAT’нинг вакиллари айтишича, Мовлаев қамоқдан Қирғизистонга қочиб келган. Мухолифат ҳаракати фаол «Манас» аэропортидан Туркияга учмоқчи бўлгани, уни Қирғизистоннинг МХДҚ рус ҳамкасбларига ФСБнинг талаби билан ушлаб берганини айтмоқда.

1ADAT агар Мовлаев Чеченистонга экстрадиция қилинса, ҳукумат уни йўқ қилади деб хавотирда бўлмоқда.