ЖК ижтимоий қўмитаси байроқни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда мақуллади

233

Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунлар бўйича қўмитасининг аъзолари 28-ноябрдаги йиғинида байроқни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллашди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари парламент раиси Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов. Улар байроқдаги нурларнинг шаклини ўзгартиришни, шунингдек, тўртта чамғаракка оширишни таклиф қилмоқдалар (эгилган таёқлар "тундукка" кўндаланг қилиб киритилган).

Байроқнинг депутатлар таклиф қилаётган варианти. Сурат: Sputnik Кыргызстан.

Ташаббусчиларнинг фикрида, ҳозирда «туйнук билан қуёш нурининг кўринишида диллема пайдо бўлмоқда». Улар байроқ бўйича «турли таҳлиллар бор, тасвири кунгабоқарнинг гулига ёки бўз уйнинг ташқи кўринишига ўхшаши каби» деб айтмоқда.

Примов қўмитанинг йиғинида сўзлаб, «байроқнинг тасвири ҳар томонлама таҳлил қилинган вазиятни бартараф қилиш учун чора кўришга вақт келди» деб таъкидлади.

Унинг айтишича, Қирғиз республикасининг байроғига қуёш нурларининг янги эскизини ишлаб чиқиш учун ҳозирги давлат рамзининг муаллифлари жалб қилиниб, улар математик ҳисобларни олиб бориб, чизиб, тегишли ишларни бажаришган. Байроқ муаллифларидан бири Жусуп Матаев қўмитанинг йиғинида байроқнинг ҳозирги версияси ўзгаришга дучор бўлганини, бошида қуёш нурини эслатиб турувчи шакл таклиф қилинганини таъкидлади.

Парламент қўмитасининг йиғини. Сурат: ЖК матбуот хизмати.

Бунга депутат Дастан Жумабеков жавоб бериб, ташаббусчилардан қуёшнинг нурлари тўғри эканини исботлай олишади деб сўради. Шунингдек, халқ вакили байроқни ўзгартириш масаласи бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди.

«Депутатлар қонун лойиҳасини қўллаб берсанглар [қабул қилинади], бироқ бу халқ орасида қандай қабул қилинади [...] Менинг ўзимни фикримча, кўниб қолган байроғим олдимда турибди. Агар қабул қилинса иложи йўқ, шу байроққа ҳам бўйсунаман. Бизда биргина байроқ бўлиши керак», — деди Жумабеков.

Депутатларнинг байроқни ўзгартириш бўйича ташаббуси жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинган.

Байроқни ўзгартириш ташаббусини президент Садир Жапаров билан МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ҳам қўллаган. Давлат раҳбарининг айтишича, «Қирғизистон мустақил бўлгандан бери бошқаларга кунгабоқар бўлиб келди», шу сабаб «байроққа тузатишлар киритишнинг вақти-соати келган».

У байроқ ўзгарса «бундан кейин қуёш бизга қараб жилмайиб тургандай бўлади», Қирғизистон эса «ҳеч кимга тобе бўлмай, мустақил ривожланади деб яхши ният қилайлик» деб ҳисоблайди.

Ўзгартиришларга парламентнинг айрим депутатлари, давлат рамзларининг муаллифларидан бири Бекбосун Жайчибеков ҳам қарши бўлган. Унинг айтишича, депутатларнинг байроқдаги тўлқин бўлган нурларни тўғри қилиб ўзгартириш таклифи — «энг ёмон вариант, ёмоннинг ҳам ёмони».

Бундан ташқари, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам депутатларни давлат рамзини ўзгартирмасликка чақириб, #неменяйтефлаг (байроқўзгартирилмасин) деган флешмобни бошлашган.