Боткен вилоятида 52 турғун бизнес-ғояларини ишга ошириш учун бир миллион сомгача қайтарилмайдиган грантларни олишди. Бу ҳақда «Клооп»га 22 ноябрда Боткен вилояти администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қирғизистондаги «Жанирейшн аймак» ташаббуси доирасида пандемия асоратларини озайтириш бўйича тадбирларини давоми сифатида уюштирилди. Унинг бошқа мақсади — маҳаллий халқнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Лойиҳа жорий йилнинг бошидан бошланиб, жами 2 мингдан ортиқ ариза тушган.
«Аёлларга, чет давлатлардан қайтиб келган мигрантларга ва ёшларга алоҳида эътибор қаратилди. Грант олувчиларнинг аксарияти — таълим, туризмни ривожлантириш, мебель, тикувчилик, пайвандлаш, қандолатчилик цехларини, техник хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш ва деҳқончиликни ривожлантириш каби соҳаларда меҳнат қилишмоқда», — деб айтилади билдирувда.
Шу билан бирга, қўллаб-қувватланадиган тадбирлар орасида — чиқиндиларни қайта ишлатиш, Каравшин қапчиғайида альпинистлар учун глэмпинг майдончасини қўриш, замонавий кутубхона ва ёшлар учун дам олиш зонасини тузиш каби бизнес-ғоялар ҳам кўрилганини қўшимча қилишди.