Ташиев: Женго криминал фаолиятини давом эттирмоқда. Уни тўхтатиш учун бор кучимни сарфлайман

293

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бошчиси Камчибек Ташиев Женго лақаби билан танилган Кадир Досонов «қонундаги ўғри тушунчасидан» бош тортишига қарамай, криминал билан шуғулланаётганини билдирди. Бу ҳақда Ташиев Жогорку Кенешнинг 23 ноябрдаги йиғинида айтди.

«У ҳамманинг кўз ўнгида қонундаги ўғри тушунчасидан қайтдим деган эди. Аммо йўқ, у бош тортмаган. У экранга айтиб қўйиб, [криминал] ишларини давом эттирмоқда. [Криминал ишини] давом эттиролмайдиган қиламан. У бундан кейин ҳеч қачон УЖГнинг лидери бўлмайдиган қиламан. Булар ҳар бирига тегишли. Мен бизнинг юртимизда УЖГ бўлмайди, ҳеч ким ҳеч кимга “солиқ солмайди” деб ваъда берганман. Тадбиркорлар тинч яшаб, тинч ишлашади. Қонунга амал қилиб, солиқларини тўлашсин, бўлди, бори шу», — деб билдирди Ташиев.

Шунингдек, у Женго ТИЗОда ўтириб, яна жиноятчиларни бошқариб, тадбиркорларни «солиқ» тўлатаётганини қўшимча қилди.

МХДҚнинг бошчиси УЖГ билан курашни бошлаш учун икки йил тайёрланганини ҳам таъкидлади.

«Райим Матраимов ҳам, Қамчи Колбаев ҳам, Женго ҳам — ҳеч кимиси энди ҳеч кимни бошқармайди. Ҳаммани энди ўлкамизнинг қонуни бошқаради — бу президентимиз бизнинг олдимизга қўйган асосий мақсад», — деб қўшимча қилди Ташиев.

Криминал Женго «ўғирлик тушунчаларидан» 2023 йилнинг октябрида, аниқроғи МХДҚ криминал Қамчи Колбаевни махсус операция вақтида йўқ қилгандан кейин бош тортганини билдирган.

«Қонунларни бузганим учун қонун бўйича жавоб беряпман. Ҳозир мени ҳеч қандай криминал мақомим йўқ. Бизнинг Қирғизистонда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин», — деб билдирган Женго.

Женгонинг ўзи 2023 йилнинг январида яна бир уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган.