Акилбек Жапаров: Сиёсий коррупцияни демонтаж қилиш президент жамоасининг асосий ютуғи бўлди

274

23 ноябрда Жогорку Кенешда Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров 2022 йилда республика бюджетини бажарилиши бўйича ҳисоб берди. У сиёсий коррупцияни демонтаж қилиш президент Садир Жапаров жамоасининг энг муҳим муваффақияти бўлганини билдирди. 

«Унинг асосий далили – Кумтор, у халққа қайтарилди. Бундан ташқари, 300 млн долларлик “Мегаком”, 75 млн долларлик “Бител”, 18 млн долларлик “Манас банки” ва Тошкўмирдаги 60 млн долларлик завод қайтарилди. Халқаро арбитраждаги 11 иш бўйича ютдик», — деди Жапаров.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси бошчиси сиёсий коррупцияга қарши курашнинг охирги эпизоди бўлган уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш ҳақида огоҳлантирди.

«Сабаби бу ҳам сиёсий коррупциянинг элементи қатори саналган ва сўнгги 30 йилда юртимизнинг гуллаб-яшнашининг асоси [бўлган]», — деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг ичида ҳеч қандай келишмовчиликлар, ижрочи ҳукумат билан Жогорку Кенеш ўртасида ҳам муаммо йўқлигини таъкидлади.