Мамлакатда 600 мингга яқин мактаб ўқувчиси иссиқ овқат билан таъминланади

Қирғизистонда 600 минг нафарга яқин ўқувчи овқат билан давлат бюджети ҳисобидан таъминланади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаева 23 ноябрда Бишкекда ўтган МДҲ давлатларининг мактаб таомлари бўйича биринчи форумида билдирди.

Вазир мактаб озиқ-овқат дастурининг асосий мақсади — бошланғич синфларнинг ўқувчиларини иссиқ овқат билан таъминлаш эканини айтиб, мактаб озиқ-овқати сифати илм олишга ҳисса қўшишини ва болаларнинг таълим самарадорлигини ошишини қўшимча қилди.

Иллюстратив сурат. Дмитрий Рогулинга тегишли.

Кендирбаева БМТнинг «Мактабдаги озиқ-овқатни оптималлаштириш» дастурига ва менюни ишлаб чиқишга ёрдамлашганини таъкидлади.

2022 йилидаёқ Молия вазирлиги 2023 йили ўқувчиларнинг озиқ-овқатига кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилаётганини айтган эди. Бу йил эса март ойида вазирликдан бюджетга пул йўқлиги сабабли ўқувчиларнинг озиқ-овқатига дейилган маблағни 20 сомгача кўтаришнинг иложи йўқлигини билдирган.

Ўтган йилнинг февралида Таълим ва фан вазири ўринбосари Надира Жусупбекова мактаб ўқувчиларининг овқатига деб ажратилган пул етмаётганини айтиб шикоят қилган. Унинг айтишича, шаҳарларда ҳар бир ўқувчига 7 сомдан, вилоятларда эса 10 сомдан ажратилади.

Бундан ташқари, бунгача бошланғич синфнинг ўқувчиларининг иссиқ овқатига ажратилган пул келаси йили 14 сомга ошиши кутилаётгани маълум бўлган.