Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Қуршоб қишлоғида ҳамқишлоғининг уйини ҳовлисида электр симёғочга боғлаб тан жароҳати етказгани айтилган 44 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 17 ноябрда вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, 14 ноябрь куни соат 00:30 атрофида Ўзган туман ИИБига ҳудудий касалхонага 44 ёшли одам тан жароҳати олиб мурожаат қилгани бўйича маълумот тушиб, рўйхатга олинган.
Тергов давомида 13 ноябрь куни соат 22:00 атрофида Қуршоб қишлоғининг 44 ёшли турғуни ўзи яшаган уйига 44 ёшли қўшнисини чақириб, фикр келишмовчилик сабаб уришиб кетишгани аниқланган. Натижада уйнинг эгаси қўшнисининг танасига пичоқ билан жароҳат етказиб, электр симёғочга ип билан боғлаб қўйган.
Воқеа жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олиниб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур факт бўйича, «Оғир тан жароҳати етказиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, тегишли экспертизалар тайинланган. Гумондор қатори Ўзган туманининг 44 ёшли турғуни қўлга олинди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
16 ноябрда ижтимоий тармоқларда «бировнинг аёли билан ётгани учун» жинсий органи кесилиб, симёғочга боғланган дейилган одамнинг видеоси тарқаган. Бу видео Ўзган туманининг Қуршоб қишлоғида олингани айтилган.