Ўзган шаҳрининг мэри 9 декабрга қадар қамоқда қолди

325

16 ноябрда Ўш шаҳар суди Ўзганнинг мэри Дамир Монолдоровнинг тергов изоляторидаги муддатини узайтирди. У 9 декабргача қамоқда қолади. 

Суд маълумотида, Монолдоровга «Ҳаёт ва соғлиққа хавфли зўравонлик қўллаш билан қўрқитиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалгани айтилмоқда. Шунингдек, у марҳум Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи билан алоқаси бор деб гумонланмоқда.

Ўзган шаҳри мэрини қўлга олингани 15 ноябрда маълум бўлган. МХДҚнинг версияси бўйича, амалдор «шахсий манфаатларини кўзлаган мақсадларига етиш учун уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари имкониятларидан фойдаланиб, ўзига ёқмаган одамларни қўрқитиб келган».

«Аниқроқ айтганда, жиноят оламининг айрим вакиллари куч қўллаш хавфи остида фуқаровий фаолдан Ўзган шаҳри мэрининг ишини танқид қилишни тўхтатишни ва оммавий ахборот воситаларида ёритмасликни талаб қилиб, ундай қилмаса, акс ҳолда соғлиққа зарар келтирамиз, деб қўрқитишгани аниқланди», — деб айтилади билдирувда.