NazarNews сайтининг эгаси Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди

304
Гулжан Шерипбаева. Сурат Шерипбаеванинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси сўроқ қилингани айтилган нашрнинг бош муҳаррири Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди. Бу ҳақда 16 ноябрда журналистнинг яқинлари «Азаттиқ»қа билдиришди.

Журналистнинг укаси Майрамбек Каримов  Шерипбаевани МХДҚнинг ходимлари 16 ноябрда у ишлаган офисдан олиб кетганини айтди.

«Соат 12 лар атрофида опам ишлаган офисга ўзларини МХДҚ нинг ходимларимиз деб таништирган одамлар келиб, ҳеч қандай чақирув қоғозисиз “суҳбат учун” деб чақириб олиб кетишган. Бизга келган маълумотлар бўйича опамни давлат адвокати иштирокида сўроқ қилиб, икки суткага қамашибди. Бизнинг адвокат МХДҚ га энди кетяпти», — деб билдирди Каримов.

Журналист «Оммавий тартибсизликларга чақириқ ташлашда» гумонланаётгани айтилмоқда.

Бунгача уни МХДҚ ходимлари ушлаб кетганини Шерипбаева ўзи 16 октябрда тушга яқин фейсбук саҳифасида ёзган.

Ҳозирча махсус хизмат бу бўйича изоҳ бермади.

Шерипбаеванинг исми 2020 йили божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўллаган фейк-фермалар асосида тилга олина бошлаган. Матраимовни қўллаган фейкларнинг ортида амалдаги Давлат сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков туриши айтилган.

Аммо Шерипбаева ўзи «Клооп» га «депутатликка номзодлардан катта миқдордаги пулларни тўлаб бериш таклифи тушганига қарамай фейклар билан ишламаганини» билдирган.