Ўш вилоятининг Аравон туманида икки ёшли эгиз қизларини калтаклагандан кейин қамоққа олинган 21 ёшли аёл қайнонаси ва фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғининг қариндошлари томонидан руҳий босимга учраганини айтди. Бу ҳақда 16 ноябрда Ҳақиқатчи институти билдирди.
Гумондор эри томоннинг «босими сабаб ғазабланиб, аламини эгизак қизларидан олганини ва қайнонаси болаларига зўравонлик кўрсатиб юрганини» айтди.
«Улар мени (қайнонаси томон — таҳр.) ҳар доим камситиб, руҳий босим ўтказишди. Қизларимни тўшакка сийяпти, деб шикоят қилишди. Қайнонам қизларимни калтаклаб, уларнинг танасига игна сайиб қийнаб келган», — деб билдирди аёл.
Ҳақиқатчи институти 21 ёшли аёл «ота-онасидан эрта айрилиб, бувисининг қўлида катта бўлганини, биринчи эридан ажрашгандан кейин отасининг қариндоши уни уйига киритмай қўйганини» билдирди.
«Мактабни 9-синфгача ўқиб, кейин ўқишни давом эттирмаган. 18 ёшга чиққанда турмушга чиқиб, эгизак қизли бўлган. Кейин эри билан ажрашиб кетиб, болалари билан отасининг уйига қайтиб келган. Аммо ажрашиб келган отасининг беш болали синглиси унинг уйига кириб олиб, ўзини киритмай қўйган. Шундан сўнг аёл оила қуриб, эрининг қариндошларини уйида яшайди, бироқ қайнонаси томон унинг қизларини қабул қилишмаган», — дейилади ҳақиқатчининг билдирувида.
Ҳақиқатчи институтининг вакиллари аёлнинг айтган версиясини текшириш учун тегишли идораларга билдирув юборади. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотига кўра, қўлга олинган аёлнинг фуқаролик никоҳидаги эрининг онасига ва унинг синглисига суд-психиатриа экспертизаси тайинланди.
Ҳақиқатчи ҳуқуқ ва прокуратура органларига мурожаат қилиб, қизларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлашни чақирди.
Аравон туман суд-тиббий экспертиза маркази билдиришича, калтакланган болаларнинг танасида кўплаб кўкарган доғлар, шишлар ва игна сайилган доғлар аниқланган. Тиббиёт ходимлари жабрланган қизларнинг аҳволи ўрта оғир, бироқ қониқарли эканини таъкидлашди.
Шунингдек, ижтимоий ривожлантириш бўлими икки ёшли қизларга ўтган йилнинг 1 майидан 2023 йилнинг 30 апрелигача 1200 сом миқдорида ёрдам пули тўланганини, тегишли ҳужжатлар тўлиқ топширилмаганлиги сабаб май ойидан бери тўлов қилинмаганини билдирди.
Бунгача Ўш вилоятининг Аравон туманининг 21 ёшли турғуни икки ёшли эгизак қизларини калтаклаган видео интернетга тарқалгандан кейин икки ойга қамоққа олинган. Аёл бу ишни «болалари сийиб қўйгани учун» қилганини билдирган.