Қирғизистонликлар январнинг биринчи ҳафтасида дам олади

777

Меҳнат, миграция ва ёшлар министрлиги январ бошидаги иш кунларини кейинги дам олиш кунларига кўчиришни тасдиқлади. Бу 2014 йилнинг биринчи ҳафтаси дам олиш кунлари бўлишлигини англатади.

2, 3 ва 6 январ кунлари Меҳнат министрлиги тарафидан дам олиш кунлари деб эълон қилиниб, бунинг ўрнига келгуси уч шанба — 11, 18 ва 25 январ иш куни деб тайинланди.

Бу тариқа ҳукумат янги йил байрамидан сўнгги узоқ таътиллар анъанасини давом эттирди.