Чуй вилоятининг Қораболта шаҳрида тадбиркорни қўрқитиб, 45 минг доллар пул талаб қилган бешта гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда 9 ноябрда ИИВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, ИИВнинг Жиноят қидирув бош бошқармасига турғундан катта миқдорда маблағ талаб қилган фуқаролар ҳақида маълумот шу йил сентябрда келиб тушган.
Тўпланган материаллар асосида «Таҳдид қилиб пул талаб қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, суриштирув ишлари натижасида талаб қилинган сумманинг 165 минг сомини олаётган жойида гумондорлар қўлга олинди.
Гумондорлар Панфилов туманининг тўрт турғуни ва Россиянинг 37 ёшли фуқароси. Улар «пули бор одамларни аниқлаб, йирик суммадаги пулни ҳар ойда бериб туришни талаб қилиб қўрқитиб келишгани» айтилди.
Ҳозирда гумондорлар қамоққа олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда.