Бишкек: Чиқинди челагидан топилган чақалоқ №1 туғруқхонага ўтказиб берилди

254

Бишкек шаҳрида «Туштук-2» кичик туманидаги Элебаев кўчасида жойлашган чиқинди челакларидан биридан янги туғилган чақалоқ топилди. Бу ҳақда «Клооп» га 9 ноябрда Октябрь туман ИИБ дан билдиришди.

Маълумотга кўра, хабар 8 ноябрь соат 23:30 чамасида Бишкек шаҳар ИИБ га келиб тушган. Милиция ходимлари кўрсатилган манзилга бориб, чақалоқни топишган.

Бу факт Октябрь туман милицияси томонидан қайд этилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Чақалоқ эса №1 туғруқхонага ўтказилгани маълум бўлди. Аҳволи қониқарли.