Қирғизистон Германия билан авиа қатновни йўлга қўйишдан манфаатдор

266

Қирғизистон Германия билан халқаро авиарейсларни тузишга, шу давлатнинг авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда 8-ноябрда «Гамбург шаҳридаги Қирғизистон иқтисоди куни» номли қирғиз-герман бизнес форумида вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров айтди. 

«Чет эллик авиакомпаниялар учун авиарейсларни очиқ мақсадида Қирғизистоннинг халқаро аэропортларида қулай шароитлар яратилган, уларнинг орасида учиш ишларининг дастлабки босқичида имтиёзлар берилган. Натижада бизнинг давлатлар ўртасидаги авиарейсларнинг очилиши икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига, савдо ва сайёҳлар оқимининг ўсишига ижобий таъсир қилади», — деди у.

Шунингдек, Жапаров германиялик тадбиркорларни Қирғизистондаги янги транспорт-логистика марказларини реконструкциялаш ва қуришга қатнашишга чақирди.

Ақилбек Жапаров «Гамбург шаҳридаги Қирғизистон иқтисоди куни» бизнес форумида. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

«Гамбург шаҳридаги Қирғизистон иқтисоди куни» бизнес-форуми. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

 Қирғизистон билан Германия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўқ. Қирғизистоннинг фуқаровий авиация департаменти билан маҳаллий авиакомпаниялар 2006 йилдан бери Евроиттифоқнинг «қора рўйхатида». Халқаро фуқаровий авиация экспертлари ўша вақтда республиканинг қонуний базаси халқаро рейсларнинг стандартларига амал қилишга имкон бермагани учун, дунё стандартлари билан учиш хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли шу қарорни қабул қилган.

Бироқ 2023 йилнинг октябрида вазирлар маҳкамасининг ўринбосари Бакит Торобаев Қирғизистоннинг фуқаровий авиацияси давлат агентлиги халқаро фуқаровий авиация ташкилотининг (ИКАО) аудитидан муваффақиятли ўтганини билдирган.

Амалдор аудитдан ўтиш билан «Қирғизистоннинг авиация тармоғи барча халқаро стандартларга ва талабларга жавоб беришини тасдиқлади ва бу ҳаракатлар Евроиттифоқнинг “қора рўйхатидан” чиқишга шароит яратади» деб билдирган.