Боткен вилоятининг Лайлак туманида мол ўғирлаб, қўшни давлатга ўтказиб юришда гумонланган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда 8 ноябрда вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, Лайлак туманининг Кулунду, Максат ва Раззаков қишлоқларининг уч турғуни улуш ерига боғлаб қўйган моли сентябрь ойидан бери номаълум кишилар томонидан ўғирланаётганини айтиб шикоят қилишган.
Бу факт бўйича «Ўғирлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, шикоят қилган турғунларнинг ҳар бирини биттадан моли йўқолгани маълум бўлган.
Натижада гумондор қатори Лайлак туманидаги Кулунду қишлоқ ҳукуматининг 18 ёшли икки турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Милициядан гумондорлар ўғирланган молни қўшни давлатнинг фуқароларига телефон орқали баҳолашиб, чегарадан ўтказиб турганини айтишди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.