Бишкекка дастлабки электробуслар 2024 йили келади

239

Бишкекка биринчи электробуслар 2024 йилнинг биринчи ярмида келади. 7 ноябрда бу ҳақда «Азаттиқ» нашри пойтахтнинг вице-мэри Максатбек Сазикуловга таяниб билдирди.

Сазикуловнинг айтишича, ҳозирда умумий 120 электробус сотиб олинди.

«120 электробус келаси йили 1-2-кварталда келиб қолади. Электр энергияси билан юрувчи бу автобуслар жуда қулай. Троллейбус каби сифати яхши, унга нисбатан мобил. Бир заряд билан 300 чақиримгача юра олади», — деб билдирди вице-мэр.

Бу электробуслар Осиё тараққиёт банкининг маблағига сотиб олинади. Банк электробусларни сотиб олишга умумий 50 млн 650 минг доллар берган ва унинг ярми насия, қолгани грант сифатида кўрсатилган.

Бунгача Бишкек мэрияси пойтахтда жамоат транспортлари етишмаслигини билдирган. Ҳукумат бу масалани янги автобусларни олиб келиш билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Бу йил май ойида президент Садир Жапаров Хитойга бўлган сафари давомида Zhongtong bus Holding Co. Заводига борган. Натижада Қирғизистон бу компаниядан 1000 автобус сотиб олиши маълум бўлган.

Бишкекка биринчи автобуслар август ойидан бошлаб кела бошлаган. Мэриянинг маълумоти бўйича, 1000 автобуснинг бари Бишкекка 2024 йилнинг иккинчи кварталигача келади.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.